АҚШ-КХДР раҳбарлари саммити тарихда илк бор амалга ошаётган ҳодиса ҳисобланади.
АҚШ-КХДР раҳбарлари саммити тарихда илк бор амалга ошаётган ҳодиса ҳисобланади.
Дональд Трамп ва Ким Чен Ин айни вақтда Сингапурга етиб борган. Эртага Тошкент вақти билан соат 06:00 да уларнинг учрашуви бошланади.
Маълум бўлишича, Дональд Трамп саммит бошида Ким Чен Ин билан яккама-якка учрашиш таклифини билдирган. У Шимолий Корея етакчиси билан икки давлат делегациясининг бошқа аъзолари иштирокисиз музокара ўтказиб олмоқчи. Кейинроқ уларга ўзларининг энг яқин ёрдамчилари қўшилиши айтилган.
Трамп тарафидан энг яқин инсонлар сифатида АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео ва Миллий хавфсизлик бўйича президент маслаҳатчиси Жон Болтон музокараларга қўшилиши таъкидланган. Шунингдек, саммитда Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон ҳам иштирок этади.
Таъкидлаш жоизки, Трамп куни кеча Канадада бўлиб ўтган G7 саммитидаги нутқида бўлажак музокараларнинг самарали ёки самарасиз бўлишини илк дақиқаларидан билишини таъкидлаган. Агар у Ким Чен Иннинг жиддий музокараларга тайёр эмаслигини пайқаса, учрашувни ўша заҳотиёқ тўхтатишини билдирган.
АҚШ-КХДР саммити 12 июнь куни Сингапурнинг Сентоса оролидаги “Capello” меҳмонхонасида бўлиб ўтади.