Унинг айтишича, Қирғизистон фуқароси паспортини Ўшда қўлга киритган.
Ўзбекистон фуқароси Қирғизистоннинг қалбаки паспорти билан Россияга кетишга ҳаракат қилди, деб хабар берди Kabar агентлиги.
2018 йил 4 апрель куни “Акжол-автодорожный” назорат-ўтказиш пункти чегарачилари Қирғизистон фуқаросининг қалбаки паспорти билан, аввал Қозоғистонга, у ердан Россияга чиқиб кетмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган.
Паспорт текшируви вақтида фуқаро 1976 йил туғилган С.О. номидаги паспортни кўрсатган.
Паспорт назорат ходимлари унинг ҳужжатидаги суратнинг қалбакилигини аниқлаган. Суриштирувлар натижасида 1984 йил туғилган Х.М.нинг Ўзбекистон фуқароси экани маълум бўлган.
Қўлга олинган шахснинг айтишича, Қирғизистон фуқароси паспортини Ўшга келгач олган.
Ҳужжатларини сохталаштиришига Х.М.нинг Россияга кириши таъқиқлангани сабаб бўлган.
Ўзбекистонлик фуқаро Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимларига топширилган.

Суннатилла Абдуллаев