Аёл шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган, бироқ бугун эрталаб у ҳаётдан кўз юмган.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, 4 апрель куни соат чамаси 17:00 да Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида АҚШ фуқароси бўлган 25 ёшли М.А. Captiva русумли машинада Ўзбекистон фуқароси бўлган 1985 йилда туғилган А.О.ни уриб юборган.
Аёл шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган, бироқ бугун эрталаб у ҳаётдан кўз юмган.
Маълум бўлишича, аёл пиёдалар йўлагидан ўтаётган бўлган. Шу пайтда ўзининг тан олиб айтишича эътиборсизлик қилган Captiva ҳайдовчиси пиёдага йўл бермай уриб юборган.
Ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсирида бўлмаган.