Аммо “Ливерпуль” етакчиси Муҳаммад Салоҳ жароҳат олиб, номаълум муддатга сафдан чиқди.
“Ливерпуль” биринчи бўлимда фантастик ўйин намойиш қилди ва рақибига имкон қолдирмади.
Юрген Клопп шогирдлари 31-дақиқага қадар учта гол уришга улгуришди ва шу ҳисоб ўйин охирига қадар сақланиб қолди. Фақат “Ливерпуль” етакчиси Муҳаммад Салоҳ иккинчи бўлим бошида жароҳат олиб, номаълум муддатга сафдан чиқди.
Шу тариқа жавоб ўйини олдидан “Ливерпуль” манчестерлик қўшниларини йирик ҳисобда енгиб, ўзи учун қулай ҳисобни қайд этди.
ЕЧЛ, Чорак финал.
“Ливерпуль” – “Манчестер Сити” 3:0.
Голлар: Салоҳ (12), Окслейд-Чемберлен (20), Мане (31).
“Ливерпуль”: Кариус, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Фирмино (Соланке, 71), Окслейд-Чемберлен (Морено, 85), Салоҳ (Вейналдум, 53), Милнер, Мане, Хендерсон.
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Отаменди, Компани, Лапорт, Уокер, де Брюйне, Гюндоган (Стерлинг, 57), Сильва, Фернандиньо, Сане, Габриэл Жезус.
Огоҳлантиришлар: Отаменди (45), Габриэл Жезус (76), де Брюйне (80), Хендерсон (86).