Ўзбекистон Ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев ва делегациянинг бошқа аъзолари иштирок этган суҳбатда икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини ошириш масалалари муҳокама этилди.
Ўзбекистон Ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев ва делегациянинг бошқа аъзолари иштирок этган суҳбатда икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва диверсификация қилиш ҳамда инвестицион ҳамкорликни янада юқори даражага кўтариш Ўзбекистон-Эрон муносабатларининг устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди.
Учрашувда транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари батафсил муҳокама қилинди ва Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон халқаро транспорт коридори бўйича 2011 йил апрель ойида имзоланган битим доирасидаги алоқаларни ривожлантиришга томонлар тайёр эканлиги тасдиқланди.
Шунингдек, Теҳронда Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия бўлажак мажлисининг кун тартибига оид масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.