Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эронга жўнаб кетмоқда.
Ташриф дастуридан Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, вице-президент Сурен Сатторий, Ташқи ишлар вазири Жавод Зариф ва Эроннинг бошқа давлат тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар ва музокаралар ўрин олган.
Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон–Эрон бизнес-форумида иштирок этади ва истиқболли ҳамкорлар билан музокаралар олиб боради.