Шавкат Мирзиёев Ҳасан Руҳонийни Эрон Ислом Республикаси Президентлигига қайта сайлангани билан табриклади.
Шавкат Мирзиёев ўз табригида сайлов натижалари “Ҳасан Руҳоний ўтказаётган ички ва ташқи сиёсатга Эрон халқининг ишончи катта эканлигидан далолат бериши”ни таъкидлади.
Ўзбекистон Президенти томонларнинг биргаликдаги ҳаракатлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирди.
Шавкат Мирзиёев Ҳасан Руҳонийга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, масъулиятли давлат ишида янги муваффақиятлар, Эрон халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилади.
Эслатиб ўтамиз, 19 май куни Эронда Президент сайлови ўтказилиб, унда амалдаги президент Ҳасан Руҳоний қайта сайланган эди.