...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ислом бирдамлик ўйинлари”. 62-медаль афсуски кумуш


09:37, 22.05.2017 Спорт
 2 928

Илхан Агабигун ва Алтуқ Челикбилекдан иборат туркиялик теннисчилар жуфтлиги ҳамюртларимиздан 6:2, 6:2 ҳисобида устун келиб, мусобақа ғолибига айланишди.

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри мезбонлик қилаётган “Ислом бирдамлик ўйинлари” ўз якуни сари яқинлашмоқда.
 
Кеча, 21 май куни мусобақа дастуридаги теннис баҳсларида яна бир финал учрашуви якунланди. Афсуски, Амал Султонбеков ва Саидаъло Саидкаримовдан иборат жуфтлик рақибга имкониятни бой берди.
 
Илхан Агабигун ва Алтуқ Челикбилекдан иборат туркиялик теннисчилар жуфтлиги ҳамюртларимиздан 6:2, 6:2 ҳисобида устун келиб, мусобақа ғолибига айланишди. Амал ва Саидаъло эса кумуш медал билан кифояланадиган бўлди.
 
Шу тариқа, “Ислом бирдамлик ўйинлари”даги ўзбекистонлик иштирокчиларнинг умумий медаллар сони 62 тага етди. Шулардан 15 таси олтин, 17 таси кумуш ва яна 30 таси бронза медалларидир.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ислом бирдамлик ўйинлари теннис 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!