Эндиликда, Хомс шаҳри Сурия армиясининг тўлиқ назоратида бўлади.
“Ўзбекнефтгаз” Россиянинг “Газпром” компанияси билан Сурхондарё вилоятида Газ кимё комплексини қуриш бўйича йирик лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Маълум бўлишича, мамлакат тарихида энг йирик лойиҳалардан бири бўлиши кутилаётган комплекс полиэтилен, полипропилен ва олтингугурт маҳсулотларини ишлаб чиқади.
Россиянинг Пенза шаҳри ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимининг хабарига кўра, 4 кун аввал 32 ёшли маҳаллий фуқаро 4 ёшли қизчаси билан бедарак йўқолган. Ҳозирда шаҳар полицияси йўқолган аёл ва унинг фарзандини қидириш ишларини олиб бормоқда.
19 май кунига ўтар кечаси Ўзбекистон осмонида сирли объект кўриниш бериб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Олимлар сирли учар жисмга доир барча далилларни ўрганиб чиқиб, хавотирга тушмасликни тавсия этишмоқда. Яъни тадқиқот натижалари жисм ҳаракат тезлигини ҳисоблаб чиқиб, осмонда оддий космик чиқинди учганлигини аниқлашди.
Футбол бўйича Европа чемпионатларининг барча тур учрашувлари якунига етди. Англияда муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштирган “Челси”дан сўнг Италияда “Ювентус” кетма-кет 6 марта шоҳсупага кўтарилди. Шунингдек, Испанияда “Реал” 5 йиллик танаффусдан сўнг Ла-лига бош совринини қўлга киритди.
Сўнгги ҳафтада Тошкент светофорларига ўрнатилган фотокамералар 8078 қоидабузарликларни ҳолатларини қайд этди. Улардан 4201 таси светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмаслик ҳолати бўлиб, яна 3877 таси ҳайдовчиларнинг тезликни меъёрдан оширганликлари билан боғлиқ.
Технология оламининг етакчи компанияларидан бири Apple энди Ҳиндистонда iPhone SE дея ном олган смартфонларни ишлаб чиқаради. Маълумотларга кўра, янги маҳсулотнинг жаҳон бозорларидани нарҳи анча арзон бўлиб, Ҳиндистонда тайёрланаган iPhone SE смартфонининг бошланғич нархи 220 АҚШ долларини ташкил этади.