“Soma” журнали мода, дизайн, маданият ва санъат дунёсидаги сўнгги янгиликларни ёритади.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляеванинг янги интервьюси АҚШнинг “Soma” номли журналида чоп этилди. Бу ҳақда жамоатчининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар қилинди.
“Soma” журнали мода, дизайн, маданият ва санъат дунёсидаги сўнгги янгиликларни ёритади. Лола Каримова бўлиб ўтган интервьюнинг асосий мазмуни ҳам мода соҳага қаратилган. Инглиз тилидаги интервьюнинг ўзбек тилидаги тўлиқ матни билан тез орада “Qalampir.uz” сайтида танишишингиз мумкин.