...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон энди Қора денгизга чиқа олади


15:14, 07.03.2017 Жамият
 6 445

Ўзбекистоннинг жанубий қисмларини Туркманистонга туташ қисмида янги геостратегик иншоот фойдаланишга топширилди.

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 7 март куни Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида Амударё устидан ўтувчи “Туркманобод-Фороб” кўпригининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда мамлакат Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳамда расмий ташриф билан сафарда бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
 
Кўприкни бунёд этишда бош бўлган Украинанинг “Альтком” жамоасига миннатдорлик билдирилди.  Ўзбекистон эндиликда мазкур геостратегик иншоот орқали ички бозорда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Жанубий Осиё, Форс кўрфази, Қора денгиз мамлакатларига осон ва арзон етказиб бериши мумкин.
 
Бердимуҳамедов икки мамлакатнинг ШҲТ, МДҲ, БМТ доирасида ҳам муваффақиятли фаолият олиб бораётганига, минтақавий масалаларни ҳал қилишда муҳим ўрин эгаллашини таъкидлаб ўтди.   
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Ўзбекистон-Туркманистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар