...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нилуфар Усмонова фарзандли бўлди


14:01, 07.03.2017 Шоу-бизнес
 21 655

Хонанда уч ўғилдан сўнг қиз фарзандни дунёга келтирди.

Аввалроқ, хонанда Нилуфар Усмонова ҳомиладор экани ҳақида хабар берган эдик. Хонанда бугун, 7 март куни қиз фарзандли бўлди. Бу ҳақда хонанданинг дўстлари хабар берди.
 
Маълумотларга қараганда, Нилуфар Усмонова Тошкент педиатрия тиббиёт институти туғруқхонасида тўртинчи фарзандини дунёга келтирди.
 
Хонанданинг уч паҳлавон ўғли бор. У кўп йиллар қиз фарзандли бўлишни ният қилганди. Сўнгги бор куйлаган “Дадасининг қизи” номли қўшиғи ҳам қиз фарзанд кутаётганига ишора бўлганди.
 
Маълум қилишларича, чақалоқ жарроҳлик операцияси йўли билан дунёга келтирилган. Чақалоқнинг оғирлиги 3 кгдан юқорилиги айтилмоқда. Айни дамда онанинг ҳам, боланинг ҳам саломатлиги яхши.
 
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Нилуфар Усмоновани фарзандли бўлгани билан муборакбод этиб, она ва болага мустаҳкам соғлик тилаб қоламиз. 

Теглар:Нилуфар Усмонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Asalxon
14:47 07.03.2017

Умри билан Ота онаси билан берган булсин.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!