...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон элчиси: “Дўстлик” НЎП ёпилмаган”


18:48, 22.09.2018 Жамият
 5 916

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги ҳолатга ойдинлик киритилди.

Аввалроқ, ўзбек-қирғиз чегарасидаги “Дўстлик” назорат-ўтказув пунктида қирғизистонликлар Ўзбекистонга киритлмаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу хабарлар тарқагач, Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги элчиси Комил Рашидов “Дўстлик” НЎП одатий тартибда ишлаётганини маълум қилган. бу ҳақда “Вечерный Бишкек” хабар бермоқда.
 
“НЎП ёпилмаганди. Чегарачилар одамларни чегарадан тартибг солган ҳолда ўтказаётганди”, деб вазиятга ойдинлик киритган дипломат.
 
Комил Рашидов Ўзбекистон Чегара хизмати фуқароларнинг ҳар икки томонга ўтиши муаммоларсиз ва ортиқча кечиктиришсиз амалга ошиши тарафдори эканини қўшимча қилган. маълум қилинишича, назорат-ўтказиш пункти халқаро мақомга эга ва кунига 24 соат ишлайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Қирғизистон Чегара элчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар