...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧнинг энг яхши ўйинчисига қамоқ жазоси тайинланди


19:33, 22.09.2018 Спорт
 15 591

Хорват 2013 йилда 290 минг еврони, 2014 йилда 580 минг еврони яширган.

Мадриднинг “Реал” клуби ва Хорватия термаси яримҳимоячиси Лука Модричга солиқ тўлашдаги фирибгарлик учун саккиз ойлик шартли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
 
Хавбек испан прокуратураси билан келишган ва айбини тан олган. Таъкидланишича, Модрич шартли жазони 60 минг евро жаримага алмаштириши мумкин.
 
Модрич аввалроқ солиқдаги фирибгарлик учун 1,2 млн евро жарима тўлаганди. Хорват 2013 йилда 290 минг еврони, 2014 йилда 580 минг еврони яширган.
 
Маълумот учун, Модрич 2012 йилдан бери “Реал” шарафини ҳимоя қилади. У 2018 йил Россияда ўтказилган ЖЧнинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди. Терма жамоа сафида у ЖЧнинг кумуш медалини қўлга киритди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Лука Модрич Солиқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!