Швейцария канцлери Ўзбекистонга ташриф буюриш истагида эканлигини маълум қилди.
Корея Республикаси Бош вазир ўринбосари Ким Донг-Йон билан учрашув давомида савдо-инвестиция, молия,техника соҳасида Ўзбекистон-Жанубий Корея ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш борасида фикр алмашилди.
Айни вақтда Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда нефть-газ, нефть-кимё ва кимё, машина қурилиши, электр техникаси ва текстиль, ахборот коммуникация технологиялари, транспорт ва логистика, туризм соҳаларида инвестицион лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда ва амалга оширилмоқда. Ўзбекистон иқтисодиётига Жанубий Корея томонидан киритилган тўғридан-тўғри инвестиция миқдори 7 миллиард долларни ташкил этади.
Ўзбекистон делегацияси иқтисод бўйича Швейцария канцлери Йохан Шнайдер-Амман билан ҳам муҳокамалар ўтказди. Учрашув давомида Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида молия, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида келгусидаги режалар хусусида сўз борди. Йохан Шнайдер-Амман ўзбекистонлик ҳамкорлар билан учрашиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюриш истагида эканлигини маълум қилди.