2018 йилда ассамблея раислиги Қозоғистондан Қирғизистонга ўтади.
Бугун, 8 деабрь куни ўтказилаётган Туркий тилли мамлакатлар Парламент ассамблеяси ялпи мажлисида Ўзбекистон делегацияси илк марта иштирок этмоқда.
Бу мажлисда Туркий тилли мамлакатлар парламентлари спикерлари иштирок этади.
Ушбу ташкилот тарихида биринчи марта Туркманистон парламенти делегацияси фахрий меҳмон сифатида иштирок этади. Шунингдек, бу тадбирда Венгрия парламенти спикерининг ўринбосари Иштван Якаб кузатувчи сифатида қатнашаяпти.
Ушбу анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раиси ўринбосари Наримон Умаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегация ҳам биринчи марта, фахрий меҳмон сифатида қатнашомқда.
Бугун тадбир иштирокчилари томонидан Бишкек декларацияси ҳам қабулиниши режалаштирилган.
Akipress нашри хабарига кўра, 2018 йилда ассамблея раислиги Қозоғистондан Қирғизистонга ўтади.