Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги, АҚШнинг Тель-Авивдаги элчихонасининг Қуддусга кўчирилиши тўғрисида баёнот берди.
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги, БМТ Бош ассамблеясининг бу борадаги резолюцияларидан келиб чиқиб, Қуддуснинг барча динларга мансублигини, унинг бир миллат ёки бир динга мансуб шаҳар, деб эълон қилиниши, халқаро келишувларга зидлигига урғу берилиши кераклигини, таъкидлаган.
Шунингдек, баёнотда “АҚШнинг бу ташаббуси, Фаластин ва Исроил ўртасидаги тинчликни қарор топтиришга уринган кўп давлатларнинг саъй-ҳаракатига катта зарба бўлиши” келтирилган.
Тожикистон Ташки ишлар вазирлиги, манфаатдор томонларнинг минтақада тинчлик ва барқарорликка раҳна солувчи ҳаракатлардан ўзларини тийиб туришларига, шунингдек, Фаластин ва Исроил можароси билан боғлиқ муаммолар халқаро ҳуқуқ доирасида, адолат ва тинчлик йўли билан ҳал қилинишига умид қилишини, баён қилишган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 8 декабрь куни АҚШ президенти бу борада изоҳ бериб ўтди.