Трампнинг бу қарори оқибатида Фаластин охирги умидидан ҳам айрилди, деб ёзди Чечинистон раҳбари.
Рамзон Қодиров Трамп томонидан учта динни бирлаштирувчи Қуддус шаҳрини, Исроил пойтахти деб тан олинишига БМТнинг эътибор қаратиши кераклигини таъкидлаган.
Трампнинг бу қарори оқибатида Фаластин охирги умидидан ҳам айрилди, деб ёзди Чеченистон раҳбари.
АҚШ президенти сиёсатини қандай тушуниш мумкин? Бу жуда оддий. Ироқ ва Суриядаги воқеалар кимга бориб тақалиши тўғрисидаги тахминлар ойдинлашмоқда, деб хабар қолдирган Рамзан Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, Лондон шаҳри мэри Содиқ Хон ҳам бу жараёндан четда қолмасдан, АҚШ президенти Дональд Трампни, Лондонга ташриф буюришни режалаштирмасликка чақирган эди.
Аввалроқ, бугун, 8 декабрь куни Трамп ўзининг ушбу қарори ва АҚШнинг элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчириш тўғрисидаги масалалар бўйича изоҳ берганини хабар берган эдик.