Москва яқинидаги Раменск шаҳридаги дўконда бўлиб ўтган ёнғин оқибатида, уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган.
Тезкор ёрдам кўрсатиш вакилларининг хабар беришича, ёнғинда ҳалок бўлганларнинг барчаси ўзбекистонлик ишчилар бўлган.
Уларнинг икки нафари аёл, бир нафари эркак, дейилмоқда. Тезкор ёрдам кўрсатиш хизмати ўн кишини қутқариб қолишга муваффақ бўлган, бир киши эса, жабрланган.
Полиция томонидан бу ҳодиса бўйича суриштирув ишлари бошлаб юборилган.