...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп Қуддус бўйича қарорига изоҳ берди


13:34, 08.12.2017 Олам
 4 761

Бугун Трамп ўзининг қарори ва АҚШнинг элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчириш тўғрисидаги масалалар бўйича изоҳ берган.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддус шаҳрини Исроилнинг пойтахти, деб тан олгани бутун дунёда кўплаб норозиликларни келтириб чиқаргани тўғрисида хабар берган эдик.
 
Бугун, 8 декабрь куни Трамп ўзининг ушбу қарори ва АҚШнинг элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчириш тўғрисидаги масалалар бўйича изоҳ берган.
 
Дональд Трамп ўзидан олдинги АҚШ президентларидан фарқли равишда, сайловолди кампаниясида Исроилдаги АҚШ элчихонасини кўчириш тўғрисида берган ваъдасининг устидан чиққанлигини таъкидлаган.
 
У ўз Twitter саҳифаси орқали, “Мен сайловолди кампаниямда берган ваъдамни бажардим. Бошқалар эса - бажаришмаган”, деган ёзув қолдирган.
 
Шунингдек, Трамп ўз ёзувига ундан олдинги АҚШ президентлари бўлган Билл Клинтон, кичик Жорж Буш, Барак Обамаларнинг сайловолди кампаниясида элчихонани Қуддусга кўчириш ҳақида берган ваъдаларининг видеоёзувларини илова қилган. 
Обил Сафаров

Теглар:Қуддус Дональд Трамп АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!