...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов илк бора Германия ишбилармонлар доираси олдида нутқ сўзлади


12:09, 15.11.2017 Жамият
 2 508

Конференцияда Бавариянинг Иқтисодиёт бўйича вазири Ильзе Айгнер тадбир қатнашчиларини кутиб олди.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегациясининг Германияда 17 ноябргача давом этадиган ташриф давомида Бавария Федерал ҳудуди бош вазири Хорст Зеехофер ҳамда бошқа расмий шахслар билан учрашиш режалаштирилган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов илк бора Германия ишбилармонлар доираси олдида нутқ сўзлади. Ушбу конференцияда Бавариянинг Иқтисодиёт бўйича вазири Ильзе Айгнер тадбир қатнашчиларини кутиб олди.
 
Таъкидлаш лозимки, мазкур конференцияда иштирок этиш учун Германия ва Шарқий Европа мамлакатларининг компания ва фирмаларидан 200 нафар вакил рўйхатга киритилган.
 
Бундан ташқари, 15 ноябрь куни Бош вазир Абдулла Арипов Германия пойтахтида немис-ўзбек бизнес форумини очиб бериши режалаштирилган. Бизнес-форум Ўзбекистон элчихонаси ва Германия–Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши ҳамкорлигида ташкиллаштирилган.
 
Форум доирасида Ўзбекистоннинг инвестицион имкониятлари ва икки томонлама муносабатлар истиқболлари муҳокама қилинади, шунингдек, тадбир иштирокчилари ўртасида ўзаро фикр алмашилади.
 
Кутилаётган немис-ўзбек бизнес форумида иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланишига йўналтирилган қатор хужжатлар имзоланиши режалаштирилмоқда. 
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Абдулла Арипов Ўзбекистон–Германия Бизнес форуми Ўзбекистон делегацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар