Учрашув қатнашчилари томонидан минтақавий сиёсат ва хавфсизликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув қатнашчилари томонидан минтақавий сиёсат ва хавфсизликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўз нутқида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига билан 4-6декабр кунлари Ўзбекистон Республикасига Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг расмий ташрифининг самарали якунлари тўғрисида, иштирокчиларни хабардор қилди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон анъанавий тарзда Афғонистонга нисбатан ўзаро ҳурмат, тенглик ва манфаатларни инобатга олиш тамойилига асосланган дўстлик сиёсатини олиб боради ҳамда Афғонистон халқи томонидан сайланган ҳукуматни қўллаб-қувватлайди.
Учрашувда “Марказий Осиё мамлакатлари – Афғонистон” (C5+1) янги консултатив форматини яратиш ташаббуси қўллаб-қувватланди. Ушбу формат минтақавий масалаларнинг бутун мажмуасини муҳокама қилишда ҳамда БМТ кўмагида тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича биргаликда замонавий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун самарали платформа бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, ушбу анжуманда БМТ Бош котибининг махсус вакили, МОПДММ раҳбари Наталья Герман ҳам иштирок этди.