...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон делегацияси АҚШдаги “С5+1” йиғилишида иштирок этди


12:53, 04.08.2016 Жамият
 2 646

Учрашувда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри қатнашди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигида делегация Вашингтон шахрида “С5+1” шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 3 август куни Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси делегацияси Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг “С5+1” шаклидаги учрашувида иштирок этди.
 
Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожидин Аслов, Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ҳамда АҚШ Давлат котиби Жон Керри иқтисодиёт, экология ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашишди.
 
“С5+1” шакли доирасида Марказий Осиё бозорига қизиқиш билдираётган АҚШ бизнеси вакиллари ва хусусий инвесторлар иштирокида тадбирлар бўлиб ўтди.

Теглар:С5+1 ТИВ АҚШ Абдулазиз Камилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар