Туркияда бўлган исён туфайли шу кунгача 26 минг одам қўлга олинган.
Маълумотларга қараганда, айни дамда 13 419 киши ҳибсга олинган ва улар суд ҳукмини кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни Туркияда бўлган ҳарбийлар исёни натижасида 246 киши ҳалок бўлди, 1400 дан ортиқ одам жароҳат олди. Туркия ҳукумати исёнда Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги ФЕТО ташкилотини айбламоқда.