...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон BBC агентлиги билан фаолиятни йўлга қўймоқда


09:37, 24.07.2017 Жамият
 11 864

Бу янгилик орқали яқин орада журналистика соҳасида яхши маънодаги катта ўзгаришлар юз беришини кутиш мумкин.

1922 йилда асос солинган Буюк Британиянинг машҳур BBC агентлиги дунё бўйича ахборот етказиб бориш бўйича етакчи ўринда туради. Британия радиоэшиттириш корпорацияси қароргоҳи Лондон шаҳрида жойлашган.
 
Бу халқаро агентлик шу вақтгача Ўзбекистон билан келишувга эришмаган эди. 18 июль куни Ўзбекистон Электрон Оммавий ахборот воситалари Миллий ассосоциацияси журналистлари, Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро жамоатчилик маркази, ЮНЕСКО вакиллари BBC агентлигининг Лондондаги бош қароргоҳига ташриф уюштиришди.
 
ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Буюк Британия элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган ташрифдан кўзланган мақсад журналистика соҳасида тажриба алмашиш ва асосийси ҳамкорлик ўрнатишдир. Бу ҳақда таҳририятимизга Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультети ўқитувчиси Беруний Алимов хабар берди.
 
Бу янгилик орқали яқин орада журналистика соҳасида яхши маънодаги катта ўзгаришлар юз беришини кутиш мумкин.
 
Маълумот ўрнида, 1987 йил 4 июнда BBC спутник телевидениеси орқали халқаро “BBC TV Europe” телеканалини ишга туширди. Кейинчалик бу канал фаолияти кенгайиб, турли соҳалардаги каналлар очилган. BBC агентлиги 2007 йилда 10 та тилда эфирга узатилувчи радиоэшиттиршлар фаолиятини тўхтатди. Бундан тежалган пуллар эвазига араб тилидаги янги телеканални ишга туширди. Ўша вақтда қозоқ тилидаги эшиттирш ҳам бўлиб, у ҳам ёпилган.
 
Агентлик 2012 йил 29 февралда халқаро эшиттириш бошлаганининг 90 йиллигини нишонлади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:BBC Буюк Британия Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар