Қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш учун Жакартага делегация жўнаб кетди.
Мазкур ташрифдан кўзланган мақсад қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда Индонезия тажрибасини ўрганишдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зоир Мирзаевга Ўзбекистоннинг Жакартадаги элчиси Шавкат Жамолов, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев, “Агробанк” раҳбари Саидкамол Хўжаев, “Ўзбекбалиқсаноат” Ассоциацияси раҳбари Музаффар Абдуазимов ҳамроҳлик қилмоқда.
Ўзаро келишувга биноан, Индонезияга тажриба орттириш мақсадида Ўзбекистондан мутахассисларни юбориш кўзда тутилган.