...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ван Дамм қатнашадиган тадбир чипталари сотувга чиқди


12:00, 22.08.2017 Спорт
 4 037

Тадбирнинг бадиий қисмини “Болалар” гуруҳи, Равшан Собиров, Севара Назархон бошлаб беради.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 9 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида “Asian Fight – 2017” бренди остида жанг кечаси ташкил этилади.
 
Унда 8 нафар ўзбекистонлик жангчилар Сингапур, Афғонистон, Россия, Ҳиндистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Кипр мамлакатларининг жангчилари билан куч синашишади.
 
Тадбирга машҳур актёр ва жанг санати устаси Жан-Клод Ван Дамм, ММА жангчилари Жефф Монсон ва россиялик Фёдор Емельяненко каби жаҳон юлдузлари фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган.
 
Шунингдек, жанг кечаси олдидан ўзбек шоу-бизнесининг таниқли юлдузлари “Болалар” гуруҳи, Равшан Собиров, Севара Назархонлар ўз чиқишлари билан мухлисларни ҳушнуд этишади.
 
Бундан ташқари мазкур тадбирга хориж эстрада юлдузи ҳам ташриф буюриши кутилмоқда. Унинг кимлиги ҳозирча сир сақланмоқда.
 
Тадбир чипталари 21 августдан бошлаб “Бунёдкор” стадиони кассаларида сотувга чиқарилган. Чипталар нархи трибуналардаги жойларга қараб 50 минг сўмдан бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бунёдкор Жан-Клод Ван Дамм Фёдор Емельяненко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!