Нуралиев шогирдлари “А” гуруҳида жойлашган ва биринчи ўйинда Белгияга қарши майдонга чиқади.
“Syrenka Cup” номли халқаро турнирда Ўзбекистон ўсмирлар термаси билан биргаликда мезбон Полша, шунингдек, Венгрия, Белгия, Норвегия, Португалия, Руминия ва Украина ўсмирлар терма жамоалари ҳам қатнашади.
Дилшод Нуралиев шогирдлари “А” гуруҳидан ўрин олди ва илк турда Белгия ўсмирларига қарши баҳс олиб боради. Мазкур жуфтлик ғолиби Полша – Венгрия ғолиби билан куч синашади. Ўз наватида мағлуб жамоалар ўзаро беллашади.
“B” гуруҳида Норвегия – Португалия ва Руминия – Украина жуфтлиги ғолиблари ва енгилган жамоалар ўзаро баҳслашади. Дилшод Нуралиев мазкур турнирга 20 нафар футболчини жалб қилди.
Қуйида шу футболчилар билан танишинг:
Дарвозабонлар: Мўминмирзо Қодиров, Шукрон Йўлдошев;
Ҳимоячилар: Миразиз Саидов, Хуршид Убайдуллаев, Дониёр Собиров, Жасур Абдулбеков, Рустамхон Азимов, Хожимат Эркинов, Шохжаҳон Султонмуродов, Жавоҳир Жўраев, Хушнудбек Бозоров;
Ярим ҳимоячилар: Мироншох Саттаров, Темур Мамасиддиқов, Жасур Жалолиддинов, Суннатилло Ҳамиджонов, Алишер Одилов, Диёр Рамазонов, Бекзод Шамсиев;
Ҳужумчилар: Игорь Чикризов, Иброҳимҳалил Йўлдошев.
Мазкур мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.
Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик кўриш доирасида Қатар U-16 термасига қарши иккита ўртоқлик ўйини Қатар футбол ассоциацияси режалари ўзгаргани сабаб бекор қилинганди.