...
МЕНЮ
ONLINE TV

4 кило марихуана узум орасидан кўриниб қолди


10:43, 22.08.2017 Жамият
 3 697

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар жиноятларнинг очилишига сабаб бўлмоқда.

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида вилоят ИИБ ва Чиноз тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг расмий сайтида хабар берилди.
 
Тадбир давомида “Амир Темур” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, ҳеч қаерда ишламайдиган, 1961 йилда туғилган А.Я.нинг уйи текширилганида, унинг ҳовлисидаги узум сўрисида қуритиб қўйилган 3 килограмм 690 грамм миқдордаги марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди. Гиёҳвандлик моддаси далилий ашё сифатида олинган.
 
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёни давом этмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Гиёҳванд моддалар Жиноят Чиноз тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар