...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон аҳолиси 32 миллиондан ошиб кетди


10:19, 17.01.2017 Жамият
 2 942

2016 йилда туғилиш кўрсаткичи ундан аввалги йилга нисбатан паст даражада бўлиб, январь-декабрь ойларида 726,8 минг нафар бола дунёга келган.

Ўзбекистон Республикасининг аҳоли сони 2017 йил 1 январь ҳолатига кўра, 32 миллион 121 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда. Бу эса аввалги кўрсаткичга нисбатан 1,7 фоизга ёки 545,8 минг кишига ўсганини кўрсатади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Жами аҳолининг 50,6 фоизи, яъни 16 миллион 238 мингдан ортиқ киши шаҳар, 49,4 фоизи, яъни 15 миллион 882 мингдан зиёд киши қишлоқ аҳолиси ҳисобланади.
 
2016 йилда туғилиш кўрсаткичи ундан аввалги йилга нисбатан паст даражада бўлиб, январь-декабрь ойларида 726,8 минг нафар бола дунёга келган. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Бухоро, Тошкент, Андижон, Қашқадарё, Сирдарё вилоятларида туғилиш коэффициенти паст даражада бўлгани айтилмоқда.
 
Бу статистиканинг акси, яъни туғилиш коэффициенти юқори бўлган ҳудудлар Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти бўлди.
 
Навоий, Сурхондарё, Сирдарё, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ўлим коэффициенти кўтарилганлиги қайд этилган. Андижон, Наманган, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида эса аксинча, ўтган йилгига нисбатан ўлим даражаси пасайганлиги аниқланди.
 
Жами ўлим ҳолатларининг 59,6 фоизи қон айланиш тизими касалликлари, 9,4 фоизи ўсимталардан, 6,7 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш, жароҳатланишлар, 5,9 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари, 4,9 фоизи нафас олиш касалликлари, 1,9 фоизи юқумли ва паразитар касалликлар, қолган 11,6 фоизи эса бошқа турли касалликлар туфайли  қайд этилган.
 
Бу борада гўдаклар ўлими 7,7 мингни ташкил этади. 1 ёшгача бўлган болалар ўлимига асосан перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлар, нафас олиш аъзолари касалликлари, туғма аномалиялар, юқумли касалликлар ва бошқа касалликлар сабаб бўлган. 
Дурдона Расулова
 

Теглар:Статистика Аҳоли сони Туғилиш Ўлим Демографик ҳолат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар