Бугун, 16 январь куни Боинг 747 самолёти Қирғизистонда фалокатга учраган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев мазкур фалокат муносабати билан Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбаевга Боинг 747 юк самолёти фалокатга учраб, кўплаб инсонлар, жумладан, болалар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этган.
Маълумот учун, фалокат сабаб 17 январь Қирғизистон Республикасида мотам куни деб эълон қилинди.