...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонда портлаган Боинг 747 Хитойга тегишли бўлиб чиқди


17:20, 16.01.2017 Олам
 5 847

Қирғизистонда портлаган Боинг 747 Хитойга тегишли бўлиб чиқди

Аввалроқ, бугун, 16 январь куни Гонконг-Бишкек-Истанбул йўналиши бўйича парвоз қилаётган Боинг 747 самолёти Қирғизистоннинг Чуй вилояти, Жани-Жера туманида ҳалокатга учрагани, қурбонлар сони 37 кишига етгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Айни вақтгача ушбу авиаҳалокат ҳақида қатор бошқа маълумотлар ошкор бўлмоқда.
 
Хусусан, Туркия авиакомпаниясига тегишли деб айтилаётган Боинг 747 Turkish Airlines компаниясига эмас, Mycargo ACT Airlines компаниясига тегишли бўлиб чиқди. Бу ҳақда “24.kg” хабар бермоқда.
 
Туркиянинг “Haber7.com” нашри берган маълумотга кўра самолёт илк бор 2003 йил парвоз қилган. 2015 йил айни лайнер Turkish Airlines авиакомпанияси томонидан фойдаланишга яроқсиз деб топилиб, ҳисобдан чиқарилган.
 
Ақни вақтда компания Хитойнинг HNA Group авиакомпаниясига тегишли бўлган.
 
Гап шундаки, 2011 йил Хитойнинг HNA Group авиакомпанияси Туркиянинг Mycargo ACT Airlines авиакомпанияси ўз акцияларининг 49 фоизини сотиб олди. Шу тариқа Туркиянинг Боинги Хитой авиакомпанияси ҳисобига ўтди.
 
Эслатиб ўтамиз, ушбу авиаҳалокатда 37 киши вафот этди, 15 га яқин киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.
Умида Якубова

Теглар:Авиаҳалокат Боинг 747 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!