...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аҳоли пунктига қўнишга ҳаракат қилган самолёт қулаб тушди


14:51, 15.11.2017 Олам
 2 805

6 киши ҳаётдан кўз юмган авиаҳалокатда 3 ёшли қиз омон қолди...

Бир неча соат олдин Россиянинг Хабаровск ўлкасидан Амур-Нелькан маршрути бўйича  парвоз қилган “Let L-410” русумидаги самолёт авиҳалокатга учради. Маълум бўлишича, самолёт парвозга кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтиб аҳоли яшаш жойида қўнишга ҳаракат қилган.
 
Тажрибали учувчи бошқариб кетаётганига қарамай қўниш учун шароитга йўқ бўлганлиги ва техник носозлик сабаб самолёт қулаб тушган. Бунинг натижасида 6 киши ҳаётдан кўз юмган.
 
Воқеа жойига махсус гуруҳи етиб келган ҳамда қидирув ишларини бошлаб юборган. РИА ахборот агентлигининг хабарига кўра, авиаҳалокат натижасида онаси вафот этган бўлишига қарамай ушбу самолётда бўлган 3 ёшли қизалоқ омон қолган.
 
Унинг аҳволи жароҳат олмаган бўлишига қарамай бироз ёмонроқ. Ушбу ҳолат бўйича маълумот берган Россия гидромедмаркази Налькинда об-ҳаво яхши бўлганлиги, ёмғир ва туман бўлмаганлигини хабар қилган.
 
Ҳозирда тиббиёт ходимлари, қидирув-қутқарув гуруҳи вакиллари иштирокида авиаҳалокат талафотлари бартараф этилмоқда. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Россия Хабаровск Let L-410 Самолёт Авиаҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!