...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари муҳокама қилинди


14:52, 23.09.2016 Жамият
 4 646

Абдулазиз Камилов АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон билан учрашди.

Кеча, 22 сентабрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Вазир Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан АҚШ Президенти Барак Обама томонидан билдирилган ҳамдардлик учун Ўзбекистон раҳбарияти номидан АҚШ томонига миннатдорчилик билдирди.
 
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари ва муносабатларни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
 
Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар ҳам муҳокама қилинди.

Теглар:Ўзбекистон-АҚШ ТИВ Томас Шеннон Абдулазиз Камилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар