22 сентябрь куни Абдулазиз Камилов БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессияси ишида иштирок этиш учун Нью-Йоркка ташриф буюрган эди.
Ўзбекистон томони ташқи сиёсат идоралари раҳбарларига 2016 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш жараёни ҳақида, жумладан муҳокама қилинадиган масалалар ҳамда бўлажак форумнинг дастури ва бошқа амалий жиҳатлари тўғрисида маълумот берди.