...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия Шарқий Қуддусни Фаластин пойтахти деб тан олди


10:52, 15.12.2017 Олам
 3 201

Туркия ташқи ишлар вазирлиги ўзининг расмий веб сайтида Шарқий Қуддусни Фаластиннинг пойтахти деб эълон қилди.

Аввалроқ, Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнниг фавқулодда саммити бўлиб ўтаётгани тўғрисида хабар берган эдик.

Саммит якунида Истанбул Декларацияси қабул қилинди. Бу декларацияда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Фаластин давлатини Шарқий Қуддусни унинг пойтахти, деб тан олиниши тўғрисида баёнот бердилар.

Шу билан бирга ИҲТ дунё жамоатчилигини Шарқий Қуддусни Фаластиннинг босиб олинган пойтахти, деб тан олишга чақирган. Декларация матнида, “ИҲТ давлатлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддус шаҳри бўйича қабул қилган қарорини қатъий равишда қоралашади ва рад қилишади”, дейилган.

“Haber7.com” нашри хабарига кўра, Туркия ташқи ишлар вазирлиги ИҲТ қабул қилган Истанбул Декларациясига асосаланиб, ўзининг расмий веб сайтида Фаластин давлати ҳудудини ўзгартириб қўйди, яъни бундан Шарқий Қуддус пойтахт сифатида эътироф этилган.

Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Туркия Шарқий Қуддус Фаластин пойтахти Истанбул Декларацияси ИҲТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!