Қозоғистонда фуқароларнинг ҳақиқий исми-шарифини қалбаки шахсни тасдиқловчи ҳужжатларги киритиб, фирибгарлик қилиб юрган Ўзбекистонлик аёл қўлга олинди.
Олма-ота вилоятининг Қорасой туманида яшаб келган, келиб чиқиши Ўзбекистонлик, 1981 йилда туғилган Камилла Бишбаева, “2014 йилдан бошлаб турли фуқароларнинг шахсни тасдиқловчи электрон ҳужжатларга ўзининг фотосуратини ёпиштириб, принтерда чиқариб олган ва ламинат билан қоплатган.
Бу сохта ҳужжатлар ёрдамида катта-катта савдо уйларидан йирик миқдордаги товарлар: уяли алоқа воситаси, микротўлқинли иситгич, маиший техника жиҳозлари ва бошқа шунга ўхшаш маҳсулотларни кредитга расмийлаштирган.
Ҳозирги вақтгача 10 ҳужжатни қалбакилаштириш ва 12 та фирибгарлиги ҳолатлари далиллар билан исботланган ”, деб маълумот берган Осекбаев. Ҳозирги вақтда, мазкур жиноий ишни судга оширишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.