...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таиландда теракт. Қурбонлар бор


14:11, 23.09.2016 Олам
 2 719

Полиция портлашни Таиланд жанубида қўним топган исломий жангарилар гуруҳи вакиллари уюштиришган дея тахмин қилмоқда.

Таиланднинг Ялла провинцияси Пуронг туманида 23 сентябрь куни эрталаб портловчи восита ҳаракатга келтирилди. Полиция автомобилига ўрнатилган портловчи восита ҳаракатга келгач, машина бир неча метр баландликка кўтарилиб кетган. РИА Новостининг хабар қилишича, автомобиль ичида бўлган 4 нафар полициячидан 3таси воқеа жойида жон берган, яна бир нафари эса оғир жароҳат олган.
 
Дастлабки тахминларга кўра, портловчи восита масофадан туриб бошқарилган. Портлаш содир бўлган ҳудуд Малайзия билан чегарадош туманлар ҳисобланади. Аввал ҳам бу ҳудудда кўплаб нохуш фожиалар содир бўлган ва бир неча ўнлаб кишилар қурбон бўлишган.
Дурдона Расулова

Теглар:Таиланд Портлаш Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!