Бугун инсонпарварлик ёрдамини Бангладеш Қизил ярим ой жамиятига топшириш маросими ташкил этилди.
Бугун, 18 сентябрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон томони зарур маҳсулотлардан иборат инсонпарварлик ёрдамини Бангладеш Қизил ярим ой жамиятининг Даккадаги миллий бош қароргоҳида етказиб берди.
Инсонпарварлик ёрдамини Бангладеш Қизил ярим ой жамиятига топшириш маросимида Жамият раиси Ҳафиз Аҳмед Мажумдер, Бангладеш ТИВ ҳамда ФВВ раҳбарлари иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикаси етказиб берган инсонпарварлик ёрдами Бангладешда бўлиб турган 50 мингдан ортиқ қочоқлар эҳтиёжини қондиришга етарли экани айтилган.
Маълумот учун, ҳозирги вақтда Бангладеш ҳудудида Мьянмадан қочиб ўтган 400 мингга яқин қочоқлар яшамоқда.