Автоуловнинг техник қисмлари зарб натижасида машина кузовидан чиқиб сочилиб кетган.
“Grand Mir” меҳмонхонасидан Жанубий вокзал йўналишида ҳаракатланган автоуловнинг техник қисмлари зарб натижасида машина кузовидан чиқиб сочилиб кетган.
ЙТҲ оқибатида автомобиль ҳайдовчиси жиддий тан жароҳати олганлиги тахмин қилинмоқда.
Мазкур ЙТҲ ҳақида аниқ расмий маълумотлар ҳозирча мавжуд эмас.
Тахминларга кўра, бахтсиз ҳодисага Lacetti автомобили ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган ва автоулов қарама-қарши ҳаракатланиш йўлагига ўтиб кетган.
Жабрланган ҳайдовчи шифохонага олиб кетилган.
Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг, азиз ҳайдовчилар!