...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон “Doing Business” рейтингида 13 поғонага кўтарилди


11:17, 01.11.2017 Жамият
 1 983

Жаҳон банкининг “Бизнесни юритиш 2018” ҳисоботидаги 10 та индикаторнинг 6 таси бўйича сезиларли ўсиш қайд этилди.

31 октябрь куни Жаҳон банкининг “Бизнесни юритиш” (“Doing Business”) халқаро ҳисоботининг “Бизнесни юритиш 2018: иш ўринлари яратиш учун ислоҳотлар” маърузаси эълон қилинди.
 
Унга кўра, Ўзбекистон дунёнинг 190 давлати ичида 74-ўринни эгаллаб, ўтган йилдаги мавқеини 13 поғонага яхшилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон бизнес юритиш учун энг қулай шароитлар яратиш бўйича ислоҳотчи давлатларнинг биринчи ўнталигига киришга муваффақ бўлди.
 
Жаҳон банкининг “Бизнесни юритиш 2018” ҳисоботидаги 10 та индикаторнинг 6 таси бўйича сезиларли ўсиш қайд этилган.
 
“Ягона дарча” марказлари орқали амалга ошириладиган мулкни рўйхатга олиш кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон ўз мавқеини мустаҳкамлаб, жаҳон рейтингида 73-поғонани банд этди. 


Ўзбекистон корхонани рўйхатдан ўтказиш бўйича 11-ўринни, электр тармоқларига уланиш бўйича 27-ўринни, шартномалар ижросини таъминлаш бўйича 39-ўринни, кредитлаш тизими борасида 55-поғонани, миноритар инвесторлар ҳимояси бўйича 62-қаторни, мулкни рўйхатдан ўтказиш бўйича 73-ўринни ва солиққа тортиш бўйича 78-поғонани эгаллаб, жаҳоннинг биринчи 100 мамлакати қаторидан жой олди. 

“Бизнесни юритиш 2018: иш ўринлари яратиш учун ислоҳотлар” маърузаси Жаҳон банки гуруҳи йиллик нашрининг 15-сони ҳисобланиб, унда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш соҳасидаги тартибга солиш нормалари баҳолаб борилади. Тадбиркорлик фаолияти учун қулай шароит яратиш бўйича жаҳон рейтингини Янги Зеландия бошқармоқда. Шунингдек, кучли бешликдан Сингапур, Дания, Корея Республикаси ва Гонконг жой олган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Бизнесни юритиш Рейтинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар