...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон–Туркия: туризм соҳасида янги давр бошланади


13:27, 08.09.2017 Жамият
 3 193

Нумон Қуртулмиш ва Жамшид Қўчқоров икки мамлакат ўртасида туризм соҳасини янада ривожлантириш масалалари юзасида суҳбатлашди.

Кеча Туркия туризм ва маданият вазири Нумон Қуртулмиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, инвестициялар, банк ва молия тизимини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплексининг раҳбари Жамшид Қўчқоров билан учрашди. Бу ҳақда “Haberler.com” нашри хабар берди.
 
Нумон Қуртулмиш Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда янги давр бошланганлигини ва қардош ўзбек халқи билан Туркия томони ҳар доим ҳамкорликка тайёр эканлигини таъкидлаган.
 
Нумон Қуртулмиш ва Жамшид Қўчқоров икки мамлакат ўртасида туризм соҳасини янада ривожлантириш масалалари юзасида суҳбатлашди. Ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва Ўзбекистондаги мавжуд туристик салоҳиятдан кенгроқ фойдаланишга келишиб олишди.
 
Маълумот учун, шу йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Туркия Республикасига бориши кутилмоқда. 
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Ўзбекистон Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар