Алексей Фомовский ва Акмалжон Ўктамовлар ўқув-йиғин машғулотларида қатнашиш учун Шейцарияга жўнаб кетди.
Бугун, 18 июнь куни велоспорт миллий терма жамоаси аъзолари, юниорлар Алексей Фомовский ва Акмалжон Ўктамовлар ўқув-йиғин машғулотларида қатнашиш учун Шейцарияга жўнаб кетди.
Спортчиларни мазкур ўқув-йиғин машғулотларида қатнашиши Ўзбекистон велосипед Федерацияси ва UCI нинг Швейцариядаги Бутунжахон велоспортни ривожланиш маркази билан ўрнатган иккиёқлама хамкорлиги доирасида амалга оширилмоқда.
Келишилган битимга кўра, машғулотлар Шейцарияда 18 июндан 20 августга қадар ўтказилади хамда спортчиларнинг ўқиш, велосипедлар ва тегишли анжомлар билан таъминлаш, яшаш, овқатланиш ва харажатлар UCI нинг Бутунжахон велоспортни ривожланиш маркази томонидан қопланилади.