...
МЕНЮ
ONLINE TV

ДХХ қидирувда бўлган АҚШлик тадбиркор Зокир Алиевни қўлга олди


12:32, 18.06.2018 Жамият
 11 156

Қўлга олиш жараёнида З.Алиев ноқонуний фаолиятига иқрор экани тўғрисида кўрсатма берди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизматидан олинган маълумотларга кўра, жорий йил 16 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида ДХХ органлари томонидан дунёнинг кўплаб мамлакатлари, Россия Федерацияси ва АҚШда террористик ташкилот сифатида тан олинган “Ўзбекистон ислом ҳаракати” фаолиятига алоқадорлиги учун қидирувда бўлган, 1972 йилда Чироқчи туманида туғилган, 2014 йилда АҚШ фуқаролигини олган Алиев Зокир Абдуллаевич қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Қўлга олиш жараёнида З.Алиев ноқонуний фаолиятига иқрор экани тўғрисида кўрсатма берди. Хусусан, у 2000 йилда “Ўзбекистон ислом ҳаракати”га содиқ бўлишга қасамёд қилган, Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида ҳарбий тайёргарликдан ўтган ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумат кучлари ва коалиция қўшинларига қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этган.
 
“Ўзбекистон ислом ҳаракати”нинг бошқа аъзолари берган кўрсатмаларга асосан, диний-экстремистик ва террористик фаолиятни амалга оширгани учун 2005 йилда ДХХ тергов бўлимлари томонидан З.Алиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159, 223 ва 244-2 моддалари бўйича 646-сонли жиноий иш қўзғатилган.
 
Айни пайтда З.Алиевга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Алиев Зокир Абдуллаевич 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар