2 октябрь куни Жалолобод вилояти Ноокен тумани билан чегарадош ҳудудда чегара пости очилиши кутилмоқда.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиши натижаси ўлароқ, икки мамлакат фуқаролари ўртасида ҳам алоқалар йўлга қўйилмоқда. Ушбу алоқаларнинг воситаси сифатида “Маданият” чегара пости фаолияти очилиши режалаштирилган.
Бугун, 2 октябрь куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Ноокен тумани билан чегарадош ҳудудда чегара пости очилиши маросими бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Аввалроқ, 6 сентябрь куни Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги “Дўстлик” чегара пости ҳамда 20 сентябрь куни “Косонсой” чегара-божхона пости ўз ишини қайта тиклагани ҳақида хабар берган эдик.