Давлат ва нодавлат МТМлар орқали тўлиқ қамровга эришиш кўзда тутилган.
Вазирликнинг тузилмаси таркибига Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ҳамда уларнинг шаҳар ва туманлардаги бўлимлари киритилган.
Фармонда сўнгги 20 йил ичида мактабгача таълим муассасалари сони 45 фоизга қисқаргани ҳамда мактабгача ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим муассасалари томонидан қамрови 30 фоизни ташкил этгани айтилган.
Янги вазирликнинг асосий вазифаларига Ўзбекистонда ўзаро рақобатлашувчи давлат ва нодавлат МТМлари тармоғини яратиш ҳисобига болаларнинг мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олинишини босқичма-босқич таъминлаш кириши айтилган.