...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек-қирғиз чегарасида “Маданият” чегара пости очилади


09:01, 02.10.2017 Жамият
 3 336

2 октябрь куни Жалолобод вилояти Ноокен тумани билан чегарадош ҳудудда чегара пости очилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5–6 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлгани ҳамда Ўзбекистон–Қирғизистон давлат чегараси тўғрисида шартнома имзоланган эди.
 
Шу муносабат билан, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиши натижаси ўлароқ, икки мамлакат фуқаролари ўртасида ҳам алоқалар йўлга қўйилмоқда. Ушбу алоқаларнинг воситаси сифатида “Маданият” чегара пости фаолияти очилиши режалаштирилган.
 
Бугун, 2 октябрь куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Ноокен тумани билан чегарадош ҳудудда чегара пости очилиши маросими бўлиб ўтиши кутилмоқда.
 
Аввалроқ, 6 сентябрь куни Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги “Дўстлик” чегара пости ҳамда 20 сентябрь куни “Косонсой” чегара-божхона пости ўз ишини қайта тиклагани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Чегара пост очилиши Ўзбекистон-Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар