...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек аёлларининг 97.2% ўзини бахтли ҳис қилмоқда


17:24, 30.11.2015 Жамият
 3 049

Яқинда юртимизда ўтказилган сўровномага асосан, ўзбек аёллари дунёдаги энг бахтли аёллардан экани маълум бўлди.

“Ижтимоий фикр” маркази яқинда “Ўзбекистон аёллари – 2015: ижтимоий ва руҳий ҳолати” мавзусидаги сўровнома натижаларини эълон қилди.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, мамлакатимиз раҳбарининг аёлларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини ошириш, давлат ва жамият қуриш йўлидаги иштирокини кенгайтириш, касбий ва интеллектуал салоҳиятни рўёбга чиқариш учун керакли шароитларни яратиш йўлида олиб бораётган сиёсати юртимизнинг кўпчилик хотин-қизлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда – дея хабар қилади “Жаҳон” ахборот агентлиги.

Ижтимоий сўровноманинг натижалари шуни кўрсатмоқдаки, мустақиллик йилларида жамиятдаги барча соҳаларда аёлларимизнинг фаоллиги ортиб бормоқда. Ўзбекистонда аёлларнинг касбий ва оилавий мажбуриятларини тартибга солиш, оналар соғлиғини ҳимоя қилиш, ижтимоий енгилликлар ва имтиёзларни тақдим қилишга қаратилган қонун ва ҳуқуқий меъёрий хужжатлар амалда ўз ифодасини топиб келмоқда. Тадқиқот иштирокчиларининг 94,3 фоизи, давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоянинг самарадорлигини ўз ҳаётлари ва фаолиятларида натижасини кўришган.
 
Жамоат фиркининг сўровномасига кўра, овоз берганларнинг кўпчилиги (93,8%) аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини юқори баҳолашмоқда. Уларнинг фикрича, Ўзбекистон Республикаси Президент 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Аёллар кенгаши фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг эълон қилиниши билан аёлларнинг ҳудудий ва маҳаллий бошқарув органларидаги иштироки сезиларли даражада ўсган.

Шунингдек, 94,1% иштирокчи ўз ҳаётида аниқ бир мақсадга эга. Бу эса уларнинг турли соҳалардаги фаоллигини янада ошишига, кун сайин жамиятда ўз ўрнини топиб боришига сабаб бўлмоқда.

Жамоат фикрининг мониторинги кўрсатганидек,  Ўзбекистоннинг замонавий аёли – бу таълим олишга,  касбий кўникмаларга эга бўлишга, жамият ҳаётида бевосита иштирок этишга интилувчи ижтимоий фаол шахсдир.

Сўровнома натижаларига кўра 97,2% аёл ўзини бахтли ҳис қилишини айтиб ўтган. Кўпчилик ўзбек аёллари (86, 1%) ўз ҳаётидан мамнун.

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, Ўзбекистонда нафақат дунёдаги энг бахтли аёллар, умуман энг бахтли инсонлар истиқомат қилиб келишмоқда.  Мамалкатимиз раҳбарининг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” номли китобида Ўзбекистон “Бутунжаҳон бахт индекси” (“World Happiness Index”)да дунёнинг 158 мамлакатлари орасида 44-поғонада, МДҲ давлатлари орасида эса 1-ўринда қайд этилган.

Ушбу асарда, шунингдек қуйидаги фикрлар баён қилинган: “Буюк Британиянинг нуфузли “Экономист” журналининг эътироф этишича, Ватанимиз пойтахти – азим Тошкент шаҳри ободлиги ва яшаш учун қулайлиги жиҳатдан дунё рейтингида 140 та шаҳар орасида 58-ўринни эгаллайди.

Шунингдек, АҚШнинг “The Huffington Post” нашри томонидан “Самарқанд шаҳри Дунёнинг албатта бориб кўриш керак бўлган 50 шаҳри” рўйхатига киритилгани ва бундай эътирофга эришишда ҳам МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистон ягона экани эътиборга сазовордир”.

Яқинда эълон қилинган 2015 йилги “Глобал терроризм индекси” номли рейтинг жадвалида эса Ўзбекистон 162 давлат орасида 124-ўринни эгаллаган. Ўзбекистондаги тинч ва осойишта ҳаёт давлатимизни сайёҳлар учун энг хавфсиз мамлакат сифатида эътироф этилмоқда.

Юқоридаги фактларнинг барчаси Президентимиз раҳнамолигида юртимизда олиб борилаётган кучли демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида олиб борилаётган одилона сиёсатнинг яна бир инъикосидир, десак муболаға бўлмайди.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Ўзбек аёллар Ижтимоий фикр 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар