...
МЕНЮ
ONLINE TV

Райҳон одамларни тиланчиларга садақа беришдан қайтарди


17:54, 30.11.2015 Шоу-бизнес
 7 388

Унинг тиланчилар ҳақида ёзиб қолдирган мулоҳазалари интернет оламида муҳокамаларга сабаб бўляпти.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ижтимоий тармоқларда энг фаол санъаткорлардан бири ҳисобланади. Бугунги кунга келиб уни инстаграмда 326 мингдан зиёд фойдаланувчи кузатиб келмоқда. Ғаниеванинг бугун инстаграмга жойлаган сурати ва унга қолдирган изоҳи кўпчиликнинг ҳайратига сабаб бўлди.

Метро бекатидан чиқиш йўлаги ва кўча-кўйда қўлида гўдаги билан тиланчилик қилиб ўтирган аёлларнинг суратини жойлаган хонанда унга қуйидагича изоҳ қолдирди. “Тиланчилик – бизнес?! Мурғак бола – бизнес қуроли! Манфур бизнесга йўл қўйманг! Уларга пул берманг! Кўчада болали тиланчи аёлларга дуч келсак, кўпинча уларнинг болалари ухлаб ётганига гувоҳ бўламиз. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нега уларнинг қўйнидаги мурғак болалар доим ухлаб ётади? Ваҳоланки, гўдаклар доимо ухламайди, аксарияти эса тиниб-тинчимас, шўх бўлади. Бола ҳархашаси тиланчилик жараёнига халақит бериши мумкин. Бугун дунё миқиёсида тиланчилик “қора” бизнес сифатида қулоч отаётган пайтда, тиланчилар қўлидаги болалар ана шу бизнеснинг бир қисмига айланмаяптими? Нега тиланчилар қўлидаги болалар доим ухлаб ётади?”

Хонанданинг юқоридаги фикрлари инстаграмда муҳокама майдонининг асосий мавзусига айланди. Кимдир Райҳоннинг мулоҳазаларида жон борлигини айтса, яна бошқалар хонандани бечораларга кўмак беришдан қайтаришда айбламоқда. “Бу уларнинг болалари эмас. Бу болалар ўлиб кетаверади, улар эса янгисини излаб топишади”, дея қўшимча қилди куюнчаклик билан Райҳон. Хонанданинг бу мавзуга нисбатан кескин муносабат билдирганини кўриб, она бўлгач дунёқараши анча ўзгарганини сезиш қийин эмас.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Райҳон тиланчилар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Ibrohim
17:53 02.01.2016

Bolalarni uzoq uxlashi sabab ko'knori! Ko'knoridan bolaga tanovul qildirishadi. Lo'lilarda ko'knori doim bo'ladi. У всех своё атмосфера.


MAYA
20:33 17.12.2015

RAYXONI GAPIDA JON BOR MEN HAM KUZATGANMAN ULARNING BOLALARI DOIMO UXLAB YOTADI 1000-2000 SOM BILAN ODAM BOYIB QOLMAYDI LEKIN SOVUQDA KO'CHADA TUNU KUN BOLANI KO'TARIB YANA UNGA DORI BERIB BU YO'L BILAN PUL TOPISHLIK YAXSHI EMAS BUNDAY ODAMLARDAN BOLANI OLIB BOLALAR UYIGA TOPSHIRISH KERAK!


Раъно
09:56 01.12.2015

Улар сўради, биз бердик қурбимиз етганча. Бермасдан ўтиб кетиш хам гуноҳ. Қилган савобимизни хам гунохимизни ҳам мукофотини фақат Худо билади, беради. Охиратда ҳар ким ўзи учун ўзи жавоб беради. Савобдан қайтмаслик керак. Улар ўзи учун ўзи жавоб беради.


Solijon
22:33 30.11.2015

Bir kunlik oziq ovqatdan ortiqcha sadaqa tilanchilik harom uni berishxam harom. juda ko'ngil bôlmasa ehson deb berish kerak ekan.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!