...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон делегацияси иқлим ўзгариши конференцияда иштирок этмоқда


18:36, 30.11.2015 Жамият
 3 324

Глобал иқлим ўзгариши муаммоси жаҳон ҳамжамиятининг диққат марказида. Ўзбекистон ҳам ушбу масала ҳақида бошқа давлатлардан кам қайғураётгани йўқ.

Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2015 йил 30 ноябрда Парижда ўз ишини бошлаган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конвенцияси аъзоларининг XXI конференциясида иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу тадбирнинг ўтказилиши юзасидан барча ташкилий масалаларни Франция ҳукумати ва Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси котибияти ўз зиммасига олган.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон 1993 йилдан буён Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенциясининг аъзоси ҳисобланади. Мазкур конвенция 1992 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида имзоланган. Иқлим ўзгариши билан боғлиқ яна бир халқаро ҳужжат Киото протоколи бўлиб, Ўзбекистон ушбу протоколга 1999 йилда қўшилган эди.
Адиз Аҳмедов

Теглар:иқлим БМТ Париж 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар